1.24.2014

Криптография тарихидан. Масонлар шифри - чўчқахона шифри. 2- қисм

Масонлар шифри ҳисобланган чўчқахона шифрри ҳақида олдинги постларимнинг бирида тўхталиб ўтган эдим. Ушбу постимда ҳам, чўчқахона шифрининг яна икки кўриниши ҳақида тўхталиб ўтаман: жуфт ва калит кўринишли

Жуфт кўринишли чўчқахона шифри:
Чўчқахона шифрининг жуфт кўриниши оддий кўринишидан жудаям фарқ қилмайди. Бундаги асосий фарқ ҳарфлар ҳар бир бўлимга жуфт кўринишида жойлаштирилади. Инглиз алифбосидаги 26 ҳарф жуфт кўринишга келтирилганда, 13 та жуфтлик ҳосил бўлади.  13 та жуфтликни оддий қўринишда чўчқахона шифрининг махсус қолипларига жойлаб чиқамиз:
1- махсус қолип

2- махсус қолип

Оддий кўринишда бўлгани каби, жуфт кўринишдаги шифрлашда ҳам бўлинмалар бўйича ҳар бир белгининг махсус кўриниши ишлаб чиқилади ва шифрлаш алифбоси тузилади. Ҳар бир бўлинмада иккита белги борлиги сабаб, махсус кўринишга ажратишда қўйидагича амал бажарилади. Мисол учун:
U ҳарфи > махсус белги билан шифрланса, шу бўлинмадаги V ҳарфи *> махсус белги билан шифрланади.
W ҳарфи < махсус белги билан шифрланса, шу бўлинмадаги X ҳарфи <* махсус белги билан шифрланади.

Шу тарзда барча ҳарфларнинг махсус шифр алифбоси тузилади:

A
 

N
 
B
 



O
 
C
 

P
 
D
 


Q
 
E
 

R
 
F
 


S
 
G
 

T
 
H
 

U
 
I
 

V
 
J
 

W
 
K
 

X
 
L
 


Y
 
M
 

Z



Мисол учун қуйидаги сўзни шифрлаймиз: SAMARKAND



Калит сўзли чўчқахона шифри
Бу усулдан асосий мақсад - калит ёрдамида шифрни мураккаблаштиришдан иборат. Бунда асосан чўчқахона шифрининг оддий ва жуфт кўринишида қўлланилган махсус қолиплардан бири фойдаланилади. Калит сўздан шифр алифбосини ҳосил қилиш учун қўллаш қўлланилади. Ва, шу алифбо асосида ахборот шифрланади.
Мисол учун, калит сўз = AUTHENTIFICATION
Калит сўзга ишлов берамиз, яъни калит сўзда ҳарфлар фақатгина бир марта такрорланиши зарур. Бизнинг мисол учун калит сўз кўриниши қўйидагича бўлади:
AUTHENTIFICATION => AUTHENIFCO
Калит сўзни жуфт кўринишдаги махсус қолипга жойлаймиз (оддий кўринишдаги қолип ҳам бўлиши мумкин) ва калит сўзда учрамаган ҳарфларни қолипларда калит сўздан кейин алифбодаги тартиби бўйича ёзамиз:

AU
TH
EN
IF
CO
BD
GJ
KL
MP



Шу тарзда ушбу қолиплар асосида ҳам барча ҳарфларнинг махсус шифр алифбоси тузилади:

A

N
 
B
 



O
 
C
 

P
 
D
 


Q
 
E
 

R
 
F
 


S
 
G
 

T

H
 

U
I
 

V
 
J
 

W
 
K
 

X
 
L
 


Y
 
M
 

Z

Ушбу шифр алифбоси калит сўз AUTHENTIFICATION бўлганида ҳосил қилинди. Бошқа калит сўзларда алифбо умуман бир биридан фарқ қилади. Хулоса ўрнида: Калит сўзли чўчқахона шифрининг оддий ва жуфт кўринишлиларидан фарқи, шифр мураккаблиги, аниқроғи алифбодаги ҳарфларнинг маълум бир қонуний кетма кетлигини йўқотишдан иборат. Бунда асосий мақсад – ҳеч қандай воситаларсиз ақлий меҳнат орқали шифрни очишга уринувчи криптотаҳлилчиларга қийинчилик туғдиришдан иборат.
Лекин, учта ҳолатда ҳам комбинациялара сони бир хил:
N*(N-1)*(N-2)(N-3)…..(N-1)
Демак, замонавий ҳисоблаш воситалари орқали ҳар бир комбинациялар таҳлил қилинадиган бўлса, ечимни топиш имкони мавжуд.

Комментариев нет: