Ахборот хавфсизлиги - қадим замонлардан буён инсоният
шуғулланиб келадиган соҳалардан бири. Маълумот айирбошлашда ҳозирги кунда қадар
кўплаб алгоритм ва усуллар қўлланилган. Мана шундай қадимий шифрлаш усулларидан
бири бу чўчқахона шифридир (pigpen cipher). Ушбу шифрлаш усули 1700 йилларда массонларнинг
ёзишмаларини махфий тарзда сақлаш учун қўлланилган бўлиб, ундан фойдаланишда
махсус қолипли белгилардан фойдаланилган. Демак, чўчқахона шифри ҳақида
батафсил тўхталиб ўтаман.
Биламизки инглиз алифбосида 26 та ҳарф бор. Мана шу
ҳарфларни махсус шаклга эга бўлган қолипларга жойлаб чиқилади. Ва бу қолиплар
бир биридан фарқ қилади.
Дастлабки, 9 та ҳарф 3х3 ўлчамли 1- махсус қолипга жойлаштирилади. Ҳарфлар чапдан ўнгга қараб қаторма қатор қолип бўлинмаларига жойлаб чиқилади:
1- махсус қолип
Кейинги 9 та ҳарф 3х3 ўлчамли 2- махсус қолипга жойлаштирилади:
2- махсус қолип
26-18=8. Демак, махсус қолипларга жойланмаган яна 8
та ҳарф қолди. Қолган ҳарфлар 4 талик бўлинмаларга эга бўлган иккита махсус қолипларга жойланади.
3- махсус қолип
4- махсус қолип
TASHKENT
CHELSEA
Қуйидаги шифрда қандай маълумот яширинган?
2 комментария:
Ajoyib shifrlash: REAL MADRID IS FOREVER. ln futbolga umuman qiziqmayman.
Futbolga ham qiziqb turish kerak :)))
Отправить комментарий