Ахборот ҳимоясига доир қизиқарли фактлар
0001. Криптография
– бу ахборотни ҳимоялаш тўғрисидаги
фан. Криптотаҳлил (криптоанализ)
– криптография фанига тескари бўлиб,
ҳимояланган ахборотни ўқиш усулларини
ўрганади. Криптография ва криптотаҳлил
фанлари биргаликда криптология
фанини ташкил этади.
0010. Криптография
сўзи аслида ер ости биноларининг
номларидан келиб чиққан бўлиб, бу
биноларда асосан махфий учрашувлар,
фитначиларнинг йиғилишлари, шифрлар
устида ишлаш ва шунга ўхшаш амалиётлар
олиб борганлар. Юнонлар бу тоифадаги
инсонларни “яширинганлар”, “махфийлар”
деб номлашган.
0011. Биринчи
шифрловчи қурилма қадимги Спартада
яратилган бўлиб, қурилма цилиндр шаклида
бўлган. Мойланган тасмалар бу ушбу
цилиндрга ўралиб, ахборотлар ушбу
тасмаларга ёзилган. Ушбу қурилма
“скитала” деб номланган.
скитала
0100. Биринчи
ва иккинчи жаҳон урушида америкаликларнинг
армияси ўз ахборотларини махфийлигини
муваффақиятли сақлай олганлар. Немис
қўшинларида радиосигнал тутқичлари
бўлишига қарамасдан на немис армияси,
на япон армияси бу ахборотни ўқий
олишмаган. Бунга асосий сабаб – АҚШ
флотларида ҳиндулар хизматидан
фойдаланилган ва ахборот ҳеч қандай
шифрларсиз ҳиндуларнинг тилида
айирбошланган. Мана бу ҳақиқий айёрлик
:)!
0101. Иккинчи
жаҳон урушида немис армияси томонидан
русларнинг жуда кўплаб муҳим ахборотлари
қўлга киритилган, лекин уларни ўқий
олишмаган. Сабаби, ахборот атайлаб
орфографик хатолар билан жўнатилган
бўлиб, бу ҳийла рус тили қоидалари
асосида ишлаётган немис криптотаҳлилчиларини
боши берк кўчага олиб кириб қўйган. Ана
бўлмаса, “нашайник, эта диля секас”
деб ҳаммани лол қолдирадиган Равшан ва
Жамшутларнинг фойдаси :)!
0110. Ахборот
хавфсизлигини таъминлашда энг асосий
йўналишлардан бири бўлган стеганографиянинг
тарихи ҳам анча қадимийдир. Ҳукмдорлар
бир манзилдан иккинчи манзилга ахборот
узатишида қулларнинг бошидан фойдаланган.
Яъни бир неча қулларнинг сочи қирдириб
олиниб, хабар уларнинг бошига ёзилган.
Соч ўсиб чиққанидан сўнг ушбу қуллар
керакли манзилларга жўнатилган. Манзилга
етиб борганидан сўнг уларнинг сочлари
яна қирдириб олинган ва маълумот ўқилган.
0111. Стеганографияда
қўланилган энг машҳур воситалардан
бири бу сутдир. Хатларда сиёҳ билан
ёзилган сўзлар орасига сут ёрдамида
керакли маълумотлар ёзилган ва буни
оддий кўз билан кўриш имконсиз. Қабул
қилувчи хатни оловда қизитиши натижасида ёки шам ёруғида сут билан ёзилган сўзлар акс этади. Шаффоф кўринишдаги мева шарбатлари ёрдамида ҳам бу каби амалларни бажариш мумкин. Мисол учун, лимон шарбати!
1001. Римдаги
Виктория Эммануил майдонида мармар тош
бўлиб, ривоятларга қараганда ушбу
тошдаги сирли ёзув сирини оча олган
одам битмас туганмас бойликка эга
бўлади. 1680- йилда қўйилган ушбу тошдаги
ёзувдаги сирни шу кунгача ҳеч ким оча
олган эмас. Ушбу тошда олтин тайёрлаш
рецепти ёзилган экан. Қизиқ, бу рецептни
ким ўқиш кимга насиб этар экан???
Давоми
бор...
Комментариев нет:
Отправить комментарий