1.19.2014

Камасутра – бу сиз ўйлаган нарса эмас :)

Худди шунақа! Бу сиз ўйлаган нарса эмас. Ушбу блогпостимда энг қадимий шифрлаш усулларидан бири - Камасутра шифри ҳақида маълумот бериб ўтаман.

Шифр тарихи
Матнларни ўрин алмаштириш бўйича энг қадимий шифрлаш усулларидан – Камасутра шифридир. Бу шифрлаш усули брахманларнинг олими Ватьсьяяна томонидан эрамиздан аввалги 4 асрларда яратилган бўлиб, шифрлаш усулининг иккинчи номи ҳам брахманнинг шарафига Ватьсьяяна шифри деб ҳам юритилади.
Камасутра асари аёлларнинг 64 турдаги санъатни эгаллаши зарурлигини маслаҳат беради, шу жумладан, овқат тайёрлаш, кийиниш, массаж ва атирлар тайёрлаш. Бу рўйхатда шунингдек аниқ кўринишдаги санъат турлари, шахмат ўйнаш, китобат санъати ва гиламдўзликни ҳам учратишингиз мумкин. Рўйхатдаги 45- санъат тури бу mlecchita-vikalpa (млекчита- викалпа), яъни махфий ёзиш санъати ҳисобланиб, аёлнинг ўз ишқий муносабатларини махфий сақлаш мақсадида ўргатилган. Бу махфий ахборот фақатгина эркак ва аёл ўртасидагина маълум бўлган.

Қўлланилиш усули
Бунда алифбодаги ҳарфлар, белгилар ва сонлар ихтиёрий тарзда жуфтликларга ажратилади. Шифрланаётган ахборотдаги белгилар эса, ўз жуфтликлари билан алмаштирилиб, махфий кўринишга алмаштирилади.
Мисол учун: инглиз алифбосидаги 26 та ҳарф ва 10 та рақам, жами 36 та символ. Демак, 18 та ихтиёрий жуфтлик ҳосил қилинади.

A
8

Q
Z

N
2
9
K

U
E

1
I
J
B

0
R

O
3
5
7

D
Y

G
X
6
C

4
P

V
W
S
L

T
F

M
H
Асос жадвал

Ахборот: I LOVE YOU WE WILL MEET AT NOON

Махфий ахборот: 1 S3W9 D3E VU V1SS 8F 2332

Камчилик тарафи

Ушбу шифрлаш усулини “синдириш” жудаям осон. Шу сабабли ҳам бу усул содда шифрлаш усули ҳисобланади.

Комментариев нет: