1.18.2014

Криптография тарихидан – ADFG(V)X шифри

Бугунги постимда Криптография тарихига доир машҳур шифрлаш усулларидан бири –ADFGVX шифри ҳақида тўхталиб ўтаман. Бу шифрлаш усули Биринчи Жаҳон Уруши давомида Германия армиясида қўлланилган.

Шифр тарихи
ADFGVX шифри ADFGX шифрининг мукаммаллаштирилган шакли ҳисобланиб, бу шифрлар Кайзур армияси, немис разведка офицери, полковник Фриц Небел (*1891-1967) томонидан ишлаб чиқилган. ADFGX шифри биринчи маротаба 1918- йил 5- мартда қўлланилган бўлса, орадан бир неча ой ўтиб, 1- июнда ADFGVX шифри ишлаб чиқилади. У вақтларда немислар бу шифрлаш усулини “синдириб” бўлмас деб ҳисоблашган. Кейинчалик бу шифр Франция армиясининг лейтенанти Жоржес Пэйнвин томонидан очилган.

Савол: Нима учун айнан ADFGVX деб номланади, ABCDEF шаклида эмас?
Жавоб: Ахборот узатилаётганда, ушбу ҳарфларнинг Морзе алифбосида ифода этилиши бир- биридан анча фарқ қилади. Бу эса ўз навбатида ахборотни қабул қилаётган операторнинг хато қилиш имкониятларини анча пасайтиради. Бу олдиндан ҳисобга олинган фактор.

Савол: ADFGVX шифри ADFGX шифрининг мукаммаллаштирилган шакли ҳисобланса, қўшимча V ҳарфи охирида эмас?
Жавоб: Иккала ҳолатда ҳам ҳарфларнинг жойлашувида алифбо тартибига амал қилинган.

ADFGX шифрининг қўлланилиш усули
1- қадам. Дастлаб, 5х5 ўлчамли жадвал ҳосил қилиниб, жадвалнинг қаторлари ва устунларини мос равишда ADFGX ҳарфлари билан белгилаб (номлаб) чиқилади. 5х5 ўлчамли жадвалдаги 25 та уяга (ячейка) инглиз алифбосининг 26 та ҳарфини ихтиёрий тартибда жойланади. 26 та ҳарфни жойлашда битта ҳарф ортиб қолиши сабабли, I ва J ҳарфлари I/J битта уяга жойланади:


A
D
F
G
X
A
A
R
K
Z
L
D
Y
I/J
M
C
X
F
E
V
O
U
D
G
N
P
B
Q
W
X
F
S
G
T
H
2- қадам. Асос жадвалдан алифбо учун “ўриндош калитларни” шакллантириб олинади. Бунда дастлаб қатор номи, кейин устун номи келтириб ўтилади. AF - A қатор, F устун.

A
AA

N
GA
B
GF

O
FF
C
DG

P
GD
D
FX

Q
GG
E
FA

R
AD
F
XA

S
XD
G
XF

T
XG
H
XX

U
FG
I
DD

V
FD
J
DD

W
GX
K
AF

X
DX
L
AX

Y
DA
M
DF

Z
AG

3- қадам. Узатилаётган ахборот ўриндош калитлар асосида шифрланади:
Ахборот: I   NEED   MILLION   DOLLAR

I: DD
NEED: GA FA FA FX
MILLION: DF DD AX AX DD FF GA
DOLLAR: FX FF AX AX AA AD

Шифрланган ахборот: DDGAFAFAFXDDAXAXDDFFGAFXFFAXAXAAAD

4- қадам. Калит сўз ёрдамида шифрланган ахборот қайта ишланади. Бу қадамда 3- қадамдаги натижа калит жадвалга қатор бўйлаб жойланади:

Мисол учун калит сўз: KHOREZM
Калит сўзнинг узунлиги 7 га тенг. Шифрланган ахборотни узунлиги 7 тенг бўлган бўлакларга бўлиб чиқилиб, ҳар бир бўлакни қаторма қатор калит жадвалга жойланади:
DDGAFAF   AFXDDAX   AXDDFFG   AFXFFAX   AXAAAD

K
H
O
R
E
Z
M







D
D
G
A
F
A
F
A
F
X
D
D
A
X
A
X
D
D
F
F
G
A
F
X
F
F
A
X
A
X
A
A
A
D


5- қадам. Калит сўз таркибини алифбо тартибида саралаб, калит жадвалдаги устунларни ҳам шунга мос равишда алмаштирилади:

E
H
K
M
O
R
Z







F
D
D
F
G
A
A
D
F
A
X
X
D
A
F
X
A
G
D
D
F
F
F
A
X
X
F
A
A
X
A

A
A
D

6- қадам. Сараланган калит жадвалдан устун бўйича сўзлар ҳосил қилинади:

FDFFA   DFXFX   DAAAA   FXGX   GXDXA   ADDFA   AAFAD

Демак, натижавий шифрланган сўз ҳосил қилинди:

Ахборот: I NEDD MILLION DOLLAR
Махфий ахборот:  FDFFA DFXFX DAAAA FXGX GXDXA ADDFA AAFAD


ADFGVX шифрининг қўлланилиш усули
Ушбу шифрнинг ADFGX шифридан афзаллиги нафақат барча ҳарфларнинг тўлиқ ифодаланиши, балки қўшимча равишда 0 дан 9 гача бўлган рақамлардан ҳам фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидир.
Бу шифрлашда ҳам юқорида берилган қадамлардаги амаллар бажарилади:
1. Асос жадвал


A
D
F
G
V
X
A
H
O
8
E
J
9
D
0
A
W
T
X
R
F
P
I
3
G
6
C
G
D
Z
L
2
Q
7
V
K
V
F
N
Y
U
X
4
M
1
S
B
5

2. Ўриндош калитлар

0
DA

C
FX

O
AD
1
XF

D
GA

P
FA
2
GG

E
AG

Q
GV
3
FF

F
VF

R
DX
4
XA

G
FG

S
XG
5
XX

H
AA

T
DG
6
FV

I
FD

U
VX
7
GX

J
AV

V
VD
8
AF

K
VA

W
DF
9
AX

L
GF

X
DV
A
DD

M
XD

Y
VV
B
XV

N
VG

Z
GD

3. Ахборот: COME TO OBJECT AT 5 PM

COME: FX AD XD AG
TO: DG AD
OBJECT: AD XV AV AG FX DG
AT: DD DG
5: XX
PM: FA XD

Шифрланган ахборот:
FXADXDAGDGADADXVAVAGFXDGDDDGXXFAXD

4. Калит сўз: HORDIQ
FXADXD   AGDGAD   ADXVAV   AGFXDG   DDDGXX   FAXD
Калит жадвал:

H
O
R
D
I
Q






F
X
A
D
X
D
A
G
D
G
A
D
A
D
X
V
A
V
A
G
F
X
D
G
D
D
D
G
X
X
F
A
X
D



5. Сараланган калит жадвал:

D
H
I
O
Q
R






D
F
X
X
D
A
G
A
A
G
D
D
V
A
A
D
V
X
X
A
D
G
G
F
G
D
X
D
X
D
D
F

A

X

6. Натижа:
DGVXGD   FAAADF   XAADX   XGDGDA   DDVGX   ADXFDX

Топшириқ:
Махфий ахборот: DDDXD DFDFD DAGDG FXDDA
Калит сўз: FACE
Юборилган ахборот топилсин!
Изоҳ: ушбу саволга жавоб топишда ADFGVX шифрлашнинг асос жадвалидан фойдаланилсин.

3 комментария:

Unknown комментирует...

Shunaqa shifrlashlardan ko'proq bo'lsin Sanjar aka! I AM PATRIOT

maylidakimgadiryoqsayoqmasa комментирует...

Xudo xoxlasa, davomli bo`ladi. Siz bunaqa kodlarni buzishni o`rganishlariz kerak!

Unknown комментирует...

Mendan yana bitta topshiriq: GDVFD FGXDAG DDGGX AGAAD XDFFG. Kalit so'z: KALOM.