Мабодо, сиз
билмайсизми? Аниқ чегаралариничи? Мен ҳам билмасдим, токи Wikimapia менга ёрдам
бермагунича. Демак, ушбу пост Wikimapia лойиҳаси ҳақида. Ушбу лойиҳа тўғрисида викилар
оиласи ҳақидаги постимда қўшиб кетсам бўлар эди, лекин унга кейинчалик алоҳида
пост ёзишни мақсад қилган эдим. Бунга асосий сабабни батафсил айтиб ўтаман. Аммо,
бир дўстим викилар оиласи ҳақидаги постим эълон қилинганидан кейин “Wikimapia
ҳақида ёзмабсан” деган комментидан кейин шу ишимни якунлаб қуя қолай деган
фикрга келдим. Демак бошладик.
Дастлаб лойиҳанинг мақсади ҳақида. Wikimapia
– Ер юзидаги географик объектларни белгилаш ва уларни тавсифлаш учун
мўлжалланган халқаро онлайн географик энциклопедия бўлиб, бу тизим тўлалигича
текин ҳисобланади ва барча таҳрирлаш кўнгилли фойдаланувчилар томонидан амалга
оширилади. Лойиҳага 2006 йил 24 майда Александр Корякин ва Евгений Савельев
томонидан асос солинган. Ҳозирги кунда лойиҳада 2 миллионга яқин
фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган ва 20 миллиондан ортиқ объектлар қўшилган. Лойиҳа
шиори “Бутун дунёни тавсифлаймиз (тасвирлаймиз)” (Let’s describe the whole world!).
Wikimapia лойиҳасининг номига эътибор берсак, бу ҳам Wikimedia
Фондининг лойиҳа деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Wikimapia лойиҳаси Wikimedia
Фондидан мутлақо мустақил бўлиб, тижорат компанияси сифатида асосий фойдани
рекламалардан олади. Бу лойиҳа тўғрисида алоҳида пост ёзишимнинг асосий сабаби
шу.
Энди шаҳардаги барча олий ўқув юртларини қидирамиз ва қуйидаги натижани оламиз (натижалар махсус белгилар билан кўрсатиб ўтилган):
Лойиҳада Google, Bing, Yandex ва Wikimapia компанияларининг турли
турдаги хариталаридан фойдаланилмоқда.
Бу лойиҳанинг афзаллиги шундаки, сиз ўзингизга керакли географик жой ва
объектларнинг тўлиқ контурланган чегаралари ва тавсифини кўришингиз мумкин.
Масалан, тизимдан Тошкент шаҳрини излаймиз, натижа эса қуйидагича:
Энди шаҳар ичидаги бирор туман, мисол учун, Учтепа туманининг
чегараларини аниқлаштириб оламиз:
Юқорида сарлавҳада берилган саволга жавоб топамиз, Марказ-1 (Ц-1) ҳудуди:
Олой бозори:
Ҳаттоки кўчаларни ҳам ажрата олиш мумкин, мисол учун Содиқ Азимов кўчаси (изоҳ: тўқ сариқ контур):
Бу лойиҳанинг яна бир афзаллиги объектларни турли хил категориялар
бўйича саралаш имконияти мавжуд:
Энди шаҳардаги барча олий ўқув юртларини қидирамиз ва қуйидаги натижани оламиз (натижалар махсус белгилар билан кўрсатиб ўтилган):
Қизиқ факт: Wikimapia сайтида биринчи киритилган объект қуйидаги боғламда жойлашган.
Сўнги сўз ўрнида сизга савол: Олий Мажлис биноси қайси туман ҳудудида жойлашган? Чилонзор туманида дейсизми? Адашасиз. Ишонмасангиз, ишонч ҳосил қилинг!!!
PS: Кейинги пост Wikileaks ҳақида.